Бу галги тадбир ҳам юқори кайфиятда бўлиб ўтди.
Унда анъанага мувофиқ жамиятнинг энг фаол ва ташаббускор инсонлари тақдирланди. Мукофотланганлар орасида Тошкент тиббиёт академияси Урганч филианинг навоийлик қорақалпоқ талабаси Қуанишбек Ережепбаев ҳам бор. У “Йилнинг энг фаол ёши” номинацияси бўйича Жоқорғи Кенгес Комитети бошлиғи томонидан тақдирланди.
Қуанишбек тиббиёт соҳасида таҳсил олиш баробарида қатор ютуқларга эришиб келаётган иқтидорли ёшлардан. Келгусида у ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб, аҳолимиз саломатлигини таъминлашга ҳисса қўшишни мақсад қилган.