Ҳужжат ўша даврдаги шаҳарнинг кундалик ҳаётига оид ноёб маълумотларни тақдим этади. Ёзув кичик тош лавҳада акс эттирилган. У ивритча номлар, ҳарфлар ва рақамларни ўз ичига олган бўлиб, қисман сақланиб қолган еттита қаторлардан иборат. Олимлар “Шимон” исми ва “мем” ҳарфини (“пул” сўзининг қисқартмаси) маъносини топишди.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, мазкур ёзув тошдан ясалган лавҳага ўткир асбоб билан ўйиб ёзилган. Илгари бундай топилмалар фақат Қуддус чеккасида топилган. Шаҳар марказида эса биринчи марта топилиши.
Олимларнинг таъкидлашича, ўша даврда Қуддус аҳолиси, худди замонавий одамлар каби, савдо операцияларини амалга оширишда квитанциядан фойдаланган, аммо бундай ҳужжатлар биз кўришга одатланган нарсалардан бутунлай фарқ қилган, дедилади mir24.tv сайтида.