Шариатимизга кўра йил давомида фақат уч кун мобайнида адо этиш мумкин бўлган улуғ ибодат – қурбонлик ибодатининг ҳам ўзига хос аҳкомлари мавжуд. Шундай экан бунга доир турли саволлар кўпайиши табиий ҳол. 

Эндиликда, Сиз Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг махсус колл-марказига қўнғироқ қилиб, Қурбонлик масалаларига оид ўзингиз учун муҳим бўлган саволларга жавоб олиш имкониятига эгасиз. 

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ахборот хизмати маълумотига кўра, бунинг учун 78-150-33-44 телефон рақами орқали колл-марказга қўнғироқ қилишингиз ва Фатво бўйича малакали мутахассислардан жавоб олишингиз мумкин.

Колл-марказнинг иш тартиби 28 июль сешанба кунидан – 3 август душанба кунигача, туну-кун (24 соат) давом этади (ибодат вақтлари истисно қилинади).