Лойиҳанинг тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехининг ишга тушириш натижасида 170 та янги ишчи ўринлари яратилди. Бунда асосан «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган ишсиз аёллар ва ёшларнинг бандлиги таъминланишига эътибор қаратилди.
Корхона томонидан йиллик 31 миллиард 200 миллион сўмлик тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, тез орада корхонанинг 2-босқичи бўлган мато тўқиш, матони бўяш ва пардозлаш линияси ишга туширилиши натижасида қўшимча 400 та янги ишчи ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Лойиҳанинг тўлиқ ишга туширилиши натижасида жами 600 та янги иш ўринлари яратилади, деб хабар беради «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.