Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва КAИТЖ ўртасидаги молиявий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Жамғарманинг Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларда, хусусан қишлоқ ҳудудларида уй-жойлар қуриш, сув таъминоти тизимини яхшилаш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш соҳасидаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.

КAИТЖ Бош директорининг ўринбосари коронавирусга қарши кураш доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш учун 5,6 миллион доллар миқдоридаги Жамғарма маблағларини йўналтириш тўғрисидаги Ўзбекистон томонининг таклифини қўллаб-қувватлади.

Музокаралар якунига кўра ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан КAИТЖ иштирокида турли лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувга еришилди.