Олимлар ушбу модда 18 июль, сешанба куниёқ Ерга етиб келиши ва геомагнит бўронига сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиришди.
Қуёш моддаси Ер атмосферасига етиб боргач, геомагнит бўронни келтириб чиқариши мумкин. Бундай ҳодисалар сунъий йўлдошлар ва алоқа тизимларини ишдан чиқариши, шунингдек, қутб ёғдусини юзага келтириши мумкин. Соғлиғига об-ҳаво таъсир қиладиган одамларнинг аҳволи ёмонлашиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.