Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатнома пайтида давлатимиз раҳбарининг мазкур сўзларини эшитиб, яна бир бор шу юрт фарзанди эканлигимдан ифтихор туйдим. Ёшларга ғамхўрлик, кексаларга эҳтиром кўрсатиладиган бу диёрда ҳар қанча хизмат қилсанг, фидокорона ишласанг арзийди.

Олий таълимнинг қамрови ва сифатини кучайтиришга жиддий эътибор қаратилиши, давлат грантлари сонининг, хусусан, эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сонини 2 баробарга оширилиши, аъло баҳоларга ўқиётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендияларнинг жорий этилиши – келажагимиз эгалари учун катта имкониятлар эшигини очиб берди.

Хусусий олийгоҳларга зарур мутахассисларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси бериш тизимининг йўлга қўйилиши ҳам битирувчи йигит-қизларнинг ишсиз қолмаслигини кафолатлайди. Бундан ташқари, аниқ фанларни ўзлаштирилишига бўлган қайғуриш ҳам ватан ривожига улкан ҳисса қўшиши билан бирга, ёшларни янгидан-янги кашфиёт, илм йўлида турли инновациялар қилишга ундайди. 30 ёшгача бўлган даврда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топишига кўмаклашадиган, яхлит ва узлуксиз тизимнинг яратилиши – ватанимиз ривожига янада кўпроқ ҳисса қўшишимизга муҳим туртки бўлади. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, ёшлар учун сарфланган сармоя жамиятга ўн, юз баробар кўп фойда келтиради.

Қолаверса, биринчи марта 900 нафар чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлашга бюджетдан 50 миллиард сўм ажратилиши ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни нормал ҳаёт кечиришига, энди улар ҳам қийналмай яшашлари, иш бошлашларига асосий омилдир.

Янги йилнинг дастуриламали ҳисобланган Мурожаатномада ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни иш билан таъминлаш, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун шароит ҳозирлаш, қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқариш, муаммолари билан мунтазам равишда шуғулланиш, хусусан, қиз болаларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш билан боғлиқ вазифалар зиммамизга алоҳида масъулият юклайди ва буни шараф билан бажаришга доимо шаймиз.

Аҳрорбек АКБАРОВ,

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси

Наманган вилояти кенгаши раисининг биринчи ўринбосари,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги

Ёшлар парламенти аъзоси.