Бундай халқаро миқёсдаги тадбирнинг нуфузли ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида Ўзбекистон халқ артисти, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори Рамиз Усмонов таклиф этилган.
Танловда иштирок этиш учун Россия, Беларус, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Арманистон, Украина ва Мўғулистондан ёш опера ижрочилари саралаб олинди.
Улар рус ва хорижий муаллифларнинг иккита камерали вокал композициясини ҳамда италиялик бастакорлар репертуаридан опера ариясини пианино жўрлигида ижро этадилар.
Финал босқичида иштирокчилар Санкт-Петербург академик капелласи симфоник оркестри жўрлигида иккита опера арияси талқинини тақдим этадилар. Танлов кўриги айнан шу куни ғолибларни тақдирлаш маросими ва лауреатларнинг гала-концерти билан якунланади.