Унга кўра:
— иккинчи мутахассислик фани (умумий жисмоний тайёргарликни назарда тутган ҳолда) ҳамда мажбурий учта фанга – она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика ва Ўзбекистон тарихи бўйича тест синовларидан озод этган ҳолда максимал балл берилади;
— кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра, ушбу тоифадаги абитуриентларнинг тўплаган балларига мувофиқ, улар умумий танловдан ташқари давлат гранти ва тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади. Бунда, кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра, ушбу тоифадаги абитуриентларни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилиш учун минимал ўтиш бали Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ белгиланади;
— “Спорт фаолияти” ва “Жисмоний маданият” бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида мазкур бакалавриат таълим йўналишларининг сиртқи таълим шаклини танлаган ушбу тоифадаги абитуриентлар кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра фақат тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилиши мумкин;
—“Жисмоний маданият” бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган ушбу тоифадаги абитуриентларга совринли ўринлар қўлга киритилган спорт турларининг хусусиятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишининг спорт турлари бўйича тузилган фан дастурлари асосида биринчи мутахассислик фани бўйича кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон) ўтказилади;
— совринли ўринлар қўлга киритилган спорт турларининг хусусиятидан келиб чиқиб, биринчи мутахассислик фани бўйича касбий (ижодий) имтиҳон олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари, тегишли спорт федерациялари, Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакилларидан иборат бўлган таркибда тузиладиган имтиҳон комиссияси томонидан онлайн видеотрансляция қилинган ҳолда белгиланган муддатларда ўтказилади.