Ушбу ҳолат юзасидан ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати билан боғланди. Расмий вакилларнинг маълум қилишича, ушбу аудиоёзувдаги хабарлар ёлғон.

Маълумки, ижтимоий тармоқларда йўл ҳаракат хавфсизлигига оид турли хабарлар тарқалиши тез-тез учраб туради. Биз сиздан доимо расмий манбаларга таянишингизни сўраймиз.