Матбуот анжумани давлатимиз раҳбарининг ўтган ҳафта Самарқанд вилоятига ташрифи давомида туризм, спорт ва маданият соҳаларини ривожлантириш борасида берилган топшириқлар юзасидан амалга ошириладиган устувор вазифаларни белгилаш ва амалга ошириш борасида маълумот бериш мақсадида ташкил этилди.
Унда A.Абдуҳакимов билан бирга маданият вазири О.Назарбеков, туризм ва спорт вазири ўринбосарлари, кинематография агентлиги бош директори иштирок этмоқда, дея хабар бермоқда ЎзА.