Мулоқотда икки давлат ўртасида тиббиёт соҳасида эришилган келишувлар ҳамда амалга оширилган ва оширилаётган йирик лойиҳалар, жумладан, Болалар миллий тиббиёт маркази фаолиятини такомиллаштириш, Катталар тиббиёт маркази қурилишини тезлаштириш, Тошкент тиббиёт академияси ходимлари ва талабаларини Жанубий Кореянинг тиббиёт клиникаларига таклиф қилиш орқали уларнинг малакасини ошириш, турли йўналишлардаги алмашинув дастурларини йўлга қўйиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Тошкент тиббиёт академияси ректорининг айтишича, сафар давомида Дэгу Хани университети, Корея университети, Пусан Миллий университети ва клиникаси, Сунгшин университети, Ёнсей Прайм клиникаси ҳамда Асан тиббий марказлари вакиллари билан учрашув ўтказилиб, тиббиёт ходимлари ва талабалар алмашинуви бўйича муҳим келишувларга эришилган.

Шунингдек, Тошкент тиббиёт академияси ва Пусан Миллий университети клиникаси, Асан тиббий маркази ва Дэгу Хани университети ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.