Президентимиз топшириғига мувофиқ, ҳар бир олий таълим муассасаси ректорларига ижтимоий ҳимояга муҳтож ва имконияти чекланган маҳалла ёшлари бириктирилган. Ректорлар турли сана ва байрамлар муносабати билан улардан хабар олиб, моддий-маънавий кўмак бермоқда.
Жумладан, Урганч давлат педагогика институти ректори Феруза Мадраҳимова ҳам Янги йил байрами билан табриклаш учун Шовот тумани маҳаллаларидаги ёшлар ҳолидан хабар олди.
Ректор бундан икки ой аввал ёшлардан бирига тикув мошинаси совға қилган эди. Ҳозир Ҳайитгул имконияти чекланган бўлишига қарамай, тикиш билан шуғулланмоқда, қўлигул чевар. У ўзи тиккан либосларни меҳмонларга кўрсатди ва ташаккур билдирди.
Ректорнинг Янги байрами муносабати билан яна бошқа имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар ҳолидан хабар олиши давом этади, дейилади институт ахборот хизмати хабарида.