Республика перинатал марказида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун зарур шарт-шароит ҳозирланиб, кесарча усулида, асоратсиз туғуруқ амалиёти натижасида 1484, 1804, 1554 ва 1950 граммлик 4 нафар ўғил чақалоқ дунёга келди.

Ҳозирда гўдакларнинг аҳволи яхши. Уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланиши неонатолог-шифокор ва ҳамширалар назорати остида.

Айтиш лозимки, бу – жорий йил Республика перинатал марказида тўрт нафар эгизаклар туғилиши билан боғлиқ илк ҳолатдир. Шунингдек, йил бошидан бери мазкур муассасада ўнта ҳолатда уч нафар эгизак туғилган.