ССВ Матбуот хизмати Республика перинатал маркази директори Нилуфар Ўринбоева билан бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида суҳбатлашди. 

— Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, уларнинг саломатлигини асраш масаласи доим давлат даражасидаги эътиборда бўлиб келган. — дейди шифокор. — Республика перинатал марказида келгусида қуйидаги янгиликларни йўлга қўйиш мўлжалланган:

муддатига етмай туғилган чақалоқларни соғломлаштириш ва уларнинг тўлиқ абилитацияси учун РПМ қошида абилитация бўлими мавжуд бўлган янги бино қуриш;

муддатидан олдин туғилган чақалоқларда ўпкаларнинг ноинвазив вентиляцияси амалиётини кенг қўллаш;

ушбу беморларда лаборатор текширувлар учун микроусулларни қўллаш;

Перинатал марказларда мавжуд чақалоқлар интенсив терапия ва реанимацион ўрин-жойлари сонини ошириш;

юқори технологик жарроҳлик амалиётлари улушини 70 фоизга етказиш;

фетал технологиялар бўйича мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг чет элда малакасини ошириш;

РПМ қошида фетал жарроҳлик бўлимини очиш ва юқори технологияли операцияларни амалга ошириш учун ускуналар сотиб олиш;

акушер-гинекологлар ва неонатал жарроҳлар билан ҳамқорликда ҳомила туғма дифрагмал чурраларида трахеянинг антенатал фетоскопик окклюзияси, ҳомилада антенатал ташхисланган буйрак аномалияларида везико ва нефроамниал шунтлаш, ҳомиладорлар резус номутаносиблик ҳолатида ҳомила ичи қон алмаштириш  каби фетал жарроҳлик амалиётларини татбиқ этиш режалаштирилмоқда.