Тоғларда қор ёғади, кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, Қорақалпоғистоннинг, Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Фарғона вилоятларининг айрим жойларида кучайиш 25-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-7 даража илиқдан ошмайди.

Ҳафта ўртасигача совуқ антициклон таъсири сақланиб туради. Республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Асосан кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуққача, республиканинг шимолида 8-10 даража совуққача пасаяди, кундузи 2-5 даража илиқ атрофида бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича кучсиз шамолли қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Тунги совуқлар заифлаша бошлайди, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони 8-11 даража илиққача иситади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

14 февралдан 18 февралгача республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор!