Айни пайтда агрокластер дала майдонларида пахта йиғим-терим ишлари қизғин тус олган бўлиб, бугун кластер тизимига қарашли пахта қабул қилиш ва қайта ишлаш корхонасида йиғим-терим мавсумининг рамзий бошланиши ҳисобланган «Ҳосил карвони» тадбири бўлиб ўтди.

Маълумот учун: жорий йилда мазкур агрокластер тасарруфидаги экин майдонларининг қарийб, 1 минг гектарида ғўза парваришланган бўлиб, айни дамда плёнка остида парваришланган пахта 90 фоиз очилганлиги боис, шу майдонларда пахта йиғим-терим ишлари жадал олиб бориляпти.

Илҳомжон Тожибоев, «Сайёра фаввораси» хусусий корхонаси пахта тўқимачилик кластери матбуот хизмати ходими.