Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь - июнь ойларида республика бўйича жами 22,7 минг тонна пилла хом-ашёси тайёрланган.

Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,1 фоизга ошган.

Республика бўйича тайёрланган пилла хом-ашёсининг умумий ҳажмида ҳудудларнинг улуши:

юқори улушга эга

Самарқанд вилояти – 13,0 фоиз;

Андижон вилояти – 12,8 фоиз;

Бухоро вилояти – 10,5 фоиз;

Қашқадарё вилояти – 9,4 фоиз;

Фарғона вилояти – 9,3 фоиз.

кам улушга эга

Қорақалпоғистон Р. – 3,3 фоиз;

Сирдарё вилояти –2,7 фоиз.