Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида республикада 23 689,8 миллиард сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган. Бозор хизматларининг номинал ҳажми 4 631,4 миллиард сўмга ошган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 116,9 фоизни ташкил этган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми:
алоқа ва ахборотлаштириш – 1 521,9 миллиард;
молиявий – 5 736,6 миллиард;
транспорт – 5 063,3 миллиард;
шу жумладан: автотранспорт – 2 748,0 миллиард;
яшаш ва овқатланиш – 656,2 миллиард;
савдо – 5 997,8 миллиард;
кўчмас мулк билан боғлиқ – 677,2 миллиард;
таълим соҳаси – 915,9 миллиард;
соғлиқни сақлаш соҳаси – 415,3 миллиард;
ижара – 424,5 миллиард;
компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш – 392,0 миллиард;
шахсий – 608,1 миллиард;
меъморчилик, изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳаси – 432,6 миллиард;
бошқалар – 848,4 миллиард сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган.