Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 35-39° ни ташкил этади, энг чекка жанубда 41-44° гача бўлади. Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 33-38° атрофида бўлади, фақат баъзи жойларда 39-40° га етади.
14-16 июль кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтимизда: 14-16 июль кунлари асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 14 июл кечга томон ва 15 июлда 12-15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Бугун кундуз куни ҳарорат 37-39° дам олиш кунлари 35-38° бўлади.