Унга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб янги дори воситалари клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади ва жойига чиққан ҳолда ишлаб чиқариш шароитларининг “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP” талабларига мувофиқлиги ўрганилганидан сўнг давлат рўйхатидан ўтказилади.

Шунингдек, рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқлаш тартиби бекор қилинади. 

Дори воситаларининг рецепт бўйича ва рецептсиз берилиши уларнинг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Дори моддаларини (субстанцияларни) давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларининг рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олишда стандарт намуналарини талаб этиш ҳам бекор қилинади.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштириладиган республика даражасидаги давлат стационар тиббиёт муассасаларида беморларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш шифохона орқали амалга оширилади. 

Алоҳида ҳолатларда шифохонада беморлар томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлатишга рухсат бериш тартиби эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Беморларни шифохонанинг ўзида дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш республика даражасидаги шифохоналарда 2023 йил давомида тажриба-синов тариқасида амалга оширилади.