Биргина “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бошқаруви, унинг шаҳар ва туман бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали жорий йилнинг ўтган даврида ана шундай оилаларга 7 миллиард 159 минг сўмлик саховат ёрдамлари кўрсатилди.

Шу ишларнинг узвий давоми сифатида куни кеча Тупроққалъа туманининг Обод маҳалласида истиқомат қилиб келаётган, ногиронлиги сабаб “Темир дафтар” рўйхатига киритилган Фарҳод Саидабдуллаевга халқ депутатлари туман кенгашининг қарорига асосан, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, унинг Тупроққала бўлинмаси ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 28 миллион 200 минг сўм пул маблағи ажратиб берилди.

Энди у, ушбу пул маблағи ҳисобига кўпдан буён қийнаб келаётган, ревматоид полиартрит касаллигидан батамом қутилиб, ўз оиласи бағрига соғ-саломат қайтади. Ушбу юқори технологик жарроҳлик амалиётини Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида хоразмлик ва тошкентлик мутахассислар устоз-шогирд ананасини давом эттирган ҳолда, маҳорат дарси асосида ўтказишади.

Маҳалла  хайрия жамоат фонди

Хоразм вилоят бўлими матбуот хизмати