Фото: uza.uz

Риштон тумани ўзининг кулолчилик буюмлари билан машҳур. Бу ерда  миллий кулолчилик анъаналари авлоддан-авлодга ўтиб, фаол ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда Риштонда 20 дан ортиқ катта усталар ҳамда уларнинг 7 мингга яқин шогирдлари фаолият юритади. Уларнинг ҳар бири 30-50 оилаларни иш билан таъминлайди – маҳаллий аҳоли уй-рўзғор буюмларидан тортиб бадиий кулолчилик маҳсулотларини уйларида бўяш билан шуғулланади. Риштон кулолларининг ноёб анъаналари ва маҳоратлари асосида аҳолининг кенг қатламлари катта сармоя киритмасдан иш жойлари ва барқарор даромад билан таъминланмоқда. Энг қизиғи, Риштон кулолчилик маҳсулотлариниг ярмидан кўпи ташқи бозорда харидоргир.

Ушбу Марказ, шубҳасиз, Риштон усталарининг анъаналарини янада ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб беради. Бу ерда ижодий устахоналар, кўргазма галереялари, меҳмонхоналар, овқатланиш жойлари ва бошқа зарур инфратузилмалар қурилади.

Шунингдек, ушбу мажмуа Риштон ҳунармандларининг муваффақиятли тажрибасини мамлакатнинг бошқа ҳудудларига тарқатишга йўналтирилган алоҳида инвестиция дастурини амалга оширилади. Дастурнинг моҳияти республиканинг барча туманлари ва шаҳарларида кулолчиликни ривожлантириш бўйича 59 та лойиҳаларни амалга оширишдан иборат бўлиб, улар турли ҳудудларнинг 75-80 минг аҳолисини иш билан таъминлашга ҳамда экспорт салоҳиятини сезиларли даражада оширишга имкон беради, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.