Жаббор Аҳмедов 1986 йил 22 майда Ромитан туманида туғилган. Маълумоти — олий. 2008 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат институтини тамомлаган (кундузги), Маълумоти бўйича мутахассислиги — менежмент.

Иш фаолиятини 2008 йил Ромитан туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси техниги сифатида бошлаб, Ромитан туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси йўл устаси (2010-2017), Ромитан туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси пудрат бўлими бошлиғи (2017-2019), Ромитан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси пудрат бўлими иш бажарувчиси (2019) лавозимларида ишлаган.

Жаббор Аҳмедов ҳозирги кунга қадар Қоровулбозор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори вазифасини бажарувчиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.