Клуб расмий сайти 17 ёшли Жоао Мендеш “Барселона” билан шартнома имзолагани ва фаолиятини клубнинг ёшлар жамоасида давом эттиришини маълум қилди. У сўнгги ойлар давомида клубда кўрикда эди.

Аввалроқ, Роналдиньонинг ўғли “Крузейро” билан шартномасини бекор қилгани ҳақида хабар қилинганди. Ҳужум чизиғида тўп сурадиган Жоао март ойидан Каталония ёшлар жамоаси сафида расмий ўйинларда майдонга тушиш имкониятига эга бўлади.