Май ойида 1,9 миллион йўловчига хизмат кўрсатилган бўлса, июнь ойида бу кўрсаткич 5,7 миллионга етди.
Халқаро рейсларда июнь ойида 69 минг йўловчиларга хизмат кўрсатилган. Бу май ойига нисбатан 1,4 баравар кўп. Ички рейсларда эса, йўловчилар сони уч баравар ошиб, 5,6 миллион кишига етган.
Июнь ойида энг кўпи пойтахт аэропортлари хизмат кўрсатган: Жумладан, Домодедово аэропорти 716,8 минг кишига, Шереметьево — 612 минг кишига, Внуково — 470,9 минг кишига хизмат кўрсатган. Санкт-Петербургдаги Пулково аэропортидан эса 435 минг йўловчи парвоз қилган ва келиб қўнган.
Ҳудудий аэропортлардан Новосибирскдаги Толмачево аэропорти 254,9 минг йўловчига хизмат кўрсатиб, пешқадамлик қилган. Кейинги ўринни Краснодардаги Пашковский аэропорти эгаллаган. Учинчи ўринни эса Екатеринбургдаги Колцово аэропорти эгаллаган, деб хабар беради Российская газета.
Бунда 2020 йил январь ойи билан солиштирилганда, барча аэропортлар хизматидан фойдаланган йўловчилар сони уч бараварга, яъни 15,4 миллион кишидан 5,7 миллион нафарга камайган.