“ZO‘R” (“Класс”) лойиҳасининг 2-босқичи доирасида А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг 5 нафар ўқитувчилари Самарқанд темир йўл вокзалида кутиб олинди.
Россиялик ўқитувчилар вилоятимиз педагоглари билан ҳамкорликда бир йил давомида рус тили ва рус тилида ўқитиладиган умумтаълим фанларидан ўқувчиларимизга сабоқ беришади. Улар учун туман, шаҳарларда вақтинча яшаш учун хонадонлар ҳозирланган.