Бу ҳақда вилоят раҳбари Вячеслав Гладков ўзининг телеграм-саҳифасида маълум қилди.

“Квартирага тўғридан-тўғри снаряд тушиши оқибатида бир фуқаро ҳаётдан кўз юмди. Эркак жароҳатлар оқибатида шифокорлар етиб келгунга қадар вафот этди. Ҳозирда уч киши яраланган”, деб ёзади у.

В. Гладковнинг сўзларига кўра, яна бир кишининг мияси чайқалган.

Вилоят раҳбари таъкидлаганидек, олтита шахсий уй, 11 та кўп қаватли уй, тўққизта автомашина ва электр тармоқларига зарар етди, деб хабар беради report.az.