Қарорга кўра, 15 июлдан бошлаб чекловлар олиб ташланади.

Бундан ташқари, ҳаво орқали келган Беларус фуқаролари учун ПЦР тестлари натижаларини тақдим этиш талаби бекор қилинади. Бироқ, ўзбекистонликлар учун мазкур талаб ўз кучида қолмоқда. 

Қарор Бош вазир ўринбосари Татьянa Голикова бошчилигида ўтказилган янги коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тезкор штаб йиғилиши якунлари бўйича қабул қилинди.