Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.
Нашр Япония мудофаа кучларининг огоҳлантирувчи ўқ узиши билан боғлиқ 1958 йилдан бери содир бўлган биринчи ҳодиса эканлигини таъкидлади.
Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёсимаса Хаясининг сўзларига кўра, Россиянинг Ил-38 патрул самолёти 23 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 дан 16:00 гача Япония шимолидаги Ребун ороли суви устидан учиб, уч марта Япония ҳаво ҳудудига кирган.
Ёсимаса Хаясининг қўшимча қилишича, Япония ушбу қоидабузарлик юзасидан Россияга “ўта кучли норозилик” билдирди. The Wall Street Journal таъкидлаганидек, Япония ҳарбий-ҳаво кучлари икки марта Россия самолётларига ўз ҳудудларини тарк этиш тўғрисида огоҳлантириш ва талаблар юборган ва учинчи огоҳлантиришдан сўнггина ўт очган. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги вазиятга ҳеч қандай изоҳ бермади, деб хабар беради dw.com.