Маълумки, Россия Шахмат федерациясига нисбатан Халқаро шахмат федерацияси – FIDE ва Европа шахмат иттифоқи – ECU томонидан санкция қўлланилиб, россиялик шахматчилар жамоавий мусобақалардан четлатилган. Шахматчиларга шахсий турнирларда FIDE ёки бошқа федерация байроғи остида қатнашишга рухсат берилган.
Шунинг учун Россия Шахмат федерация Осиё шахмат федерацияси – ACFга қўшилмоқчи. ACF таркибига 50 дан зиёд мамлакат шахматчилари бирлашган. Жорий йилда Деҳлида эркаклар ва аёллар ўртасидаги қитъа чемпионати ҳамда 10-25 сентябрь кунлари Ханчжоуда Осиё ўйинлари доирасида жамоавий турнир бўлиб ўтади.
Албатта, истак билдирилди. Аммо санкцияга учраган федерацияни ACF ўз таркибига қабул қиладими? Гап шунда.