Сўнгги пайтларда Ўзбекистон ва Россия ўртасида турли йўналишлар, шу жумладан соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик фаоллашмоқда. Хусусан, тиббиёт ходимлари учун мунтазам равишда ўтказилаётган конференциялар, ўқув курслари ва амалиётлар, тажриба алмашиш ва ўзаро ёрдам янги коронавирус инфекцияси туфайли юзага келган оғир эпидемиологик вазиятда бирдамликнинг яққол ифодаси бўлди. Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги қисқа вақт ичида ўзбекистонлик ҳамкасбларига коронавирусга қарши курашишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш учун 75 нафар етакчи тиббиёт мутахассисни юборди.

Шунингдек, Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати билан ҳамкорликда Ўзбекистонга 1 минг 400 тўплам тест тизимларини тақдим этди. Бу  вирусни ўз вақтида аниқлаш ва COVID-19 тарқалишини олдини олишга кўмак берди.

Пандемия даврида ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари бўйича видеоконференциялар форматидаги мунтазам учрашувлар ва музокаралар бўлиб ўтди. Уларда турли хил касалликлар, шу жумладан коронавирус инфекциясининг олдини олиш ва даволашнинг умумий усуллари, янги методологиялари ва протоколлари ишлаб чиқилди. Бу икки мамлакат соғлиқни сақлаш вазирликлари, инсон фаровонлигини таъминлаш хизматлари ва бошқа тиббиёт муассасалари ўртасида самарали тажриба алмашиш ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш имкуониятини ёрдам берди.

Вазир Михаил Мурашко мукофот учун миннатдорлик билдириб, келгусида самарали ҳамкорлик қилиш, шу жумладан, Ўзбекистонда Россия университетлари филиалларини очишга умид билдирди.

«Меҳр-саховат» кўкрак нишони Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 26 майдаги фармонига мувофиқ коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган юртдошларимиз ва хорижий фуқароларни тақдирлаш мақсадида таъсис этилган.