Россия ва Украина ўртасидага уруш туфайли ФИФА РФ терма жамосига нисбатан санкциялар қўллади. Бу санкцияларга мувофиқ  Россия ҳудудида халқаро турнирлар ўтказилмайди. Уй ўйинлари нейтрал майдонларда ва томошабинларсиз ўтказилади.  Россия вакили бўлган ассоциация ҳар қандай мусобақада Россия эмас, Россия Футбол Иттифоқи номи остида иштирок этиши керак бўлади.

Шунингдек, Россия жамоалари иштирокидаги ўйинларда мамлакат байроғи ёки мадҳияси ишлатилмайди.