Меҳмонлар муносиб ҳордиқ чиқаришлари учун Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмда жойлаштирилди. Шундан сўнг меҳмонлар учун тантанали митинг ва Россия ҳамда Белоруссия давлатлари байроқларини кўтариш маросими бўлиб ўтди.

АрМИ – 2020 халқаро армия мусобақаларининг 2 та – “Ҳарбий-тиббий эстафета ва “Йўл патрули” йўналиши жорий йилнинг 23 августидан 5 сентябрига қадар Жиззах вилоятининг “Фориш” полигонида ҳамда Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисмда ўтказилади.