«Агроэкспресс» Россия - Ўзбекистон лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ниҳоясига етказилиш арафасида ва яқинда унинг амалга оширилиши бошланади, деб хабар беради РИА Новостига Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Вольвач.

Озиқ-овқатлар нархи кескин ошиб кетганлиги туфайли Россия Президенти Путин 9 августда ҳукуматга яқин қўшни мамлакатлардан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини олиб киришни кўпайтириш чораларини кўриш топшириғини берди.

«Ҳозирги вақтда ҳужжатнинг Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилиши давом этяпти. Логистика йўлагини йўлга қўйиш бўйича лойиҳани амалга ошириш ўзаро қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказишни барқарор ўстириш имконини беради. Келажакда маҳсулотларни «эшикдан эшиккача» етказувчи маълум йўналиш бўйлаб ҳаракатланадиган контейнерли поездлар жорий этиш режалаштириляпти», — деб қўшимча қилди вазир ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳа учун божхона ва назорат хизматларининг биргаликдаги ҳаракатининг техник шартларининг мувофиқлашувини, тарифлар ва кўчиб юрадиган таркиб лойиҳани кўзда тутадиган ҳаракат режаси ишлаб чиқилган, деб хабар беради Ҳамдўстлик мамлакатлари Ижроия қўмитаси.

Шунингдек хабарда Россия Федерацияси Улгуржи-тарқатиш марказларининг миллий уюшмаси (НАОРС) директори Сергей Лисовскийнинг Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг улгуржи - логистик маркази қурилиши бошлангани, бу эса етказиладиган маҳсулот ҳажмининг ошишига кўмаклашиши ҳақидаги фикрини баён қилган.

«Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакат Россияга 113,7 миллион долларга мева-сабзавотлар экспортини амалга оширган», —дейилади мазкур хабарда.