«Унинг амалга оширилиши ҳамкорликка тизимли тус бериши баробарида уни муносабатларимиз руҳига мос даражага кўтариш имконини яратади. Бундай ҳужжат биринчи марта ишлаб чиқилди. Бугун уни тасдиқлашни таклиф қиламан», — деди Сергей Шойгу Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов билан Бухорода бўлиб ўтган музокарада.
Сергей Шойгу ўзбекистонлик ҳамкасбларини «Россия Мудофаа вазирлигининг м уҳим йирик тадбирларига — деярли бир вақтда бўлиб ўтадиган Халқаро хавфсизлик бўйича IX Москва конференциясига, «Армия» халқаро ҳарбий-техника форумига, ҳамда Армия халқаро ўйинларига» таклиф этди.
«Биз бу тадбирларни ушбу техникани қабул қилиб олаётган, харид қилаётган, ундан фойдаланаётган томон уларнинг бизнинг барча ҳарбий далаларимиздаги ҳаракатини томоша қилиши учун атайин ташкиллаштиряпмиз. Энг муҳими — Россия Қуролли кучларининг терроризмга қарши кураш бўйича бугунги тажрибаси билан бўлишишни ҳам мақсад қилганмиз», — деди Россия Қуролли кучлари раҳбари.
«Сизларнинг гуруҳларингизга аввалги мусобақалардагидек муваффақиятли иштирок этишини тилайман», — деди Россия Федерацияси мудофаа вазири, деб хабар беради Мустақил давлатлар ҳамкорлиги ижроия қўмитаси матбуот хизмати.