Ушбу хабарга кўра, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Москвада Россия ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Паспорт-виза хизмати” Федерал давлат унимтар корхонаси ва Россия пойтахтининг “Кўп функционал миграция маркази” давлат бюджет муассасаси билан шартномалар имзолади, дея хабар қилади “Дунё” Ахборот агентлиги.

Ҳужжатларни имзолашдан мақсад – Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган республика фуқароларининг уюшган равишда чиқиб кетиш тартибини соддалаштиришдир.

Ҳужжатлар, шунингдек,  Ўзбекистондаги миграция марказларининг олд офисларини очишга имкон беради, дея таъкидлади агентлик. Бу республика фуқароларига Россияда ишлаш учун рухсат олишда зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда вақт ва харажатлдарни тежашга имкон беради.  

Сентябрь ойида Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакилининг РИА Новостига айтишича, мамлакат маъмурлари Россия ички ишлар вазирлигига 2021 йилгача республикада паспорт-виза хизматининг меҳнат мухожирларига хизмат кўрстаиш бўйича ваколатхонасини очишни таклиф қилмоқда.  

Аввалроқ Россия Ички ишлар вазирлиги Россияга ташриф буюришдан олдин бармоқ излари ва тибббий кўрикдан ўтишни ўз ичига олган мигрантлар тўғрисидаги янги федерал қонун концепциясини ишлаб чиқди. Чет элликлар Россиянинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик идораларида бундай тартибдан ўтишлари мумкин дея тахмин қилинган.