Янги аниқланганлар мамлакатнинг 83 ҳудудида қайд этилди. Уларнинг 3293 (36,6%) ўзини яхши ҳис қилаётган, фаол алоқадаги инсонлар. Уларда касаллик клиник кўринишсиз кечмоқда.

Умуман, шу кунга қадар Россияда коронавирус инфекцияси 476 658 ҳолатда (+ 1,9%) аниқланган.

Россияда бу давр мобайнида янги турдаги коронавирусга текшириш учун 13 миллиондан ортиқ, шу жумладан охирги суткада 294,4 мингта лаборатория синовлари  ўтказилди.  320 минг киши эса тиббий назоратда бўлиб турибди.