Ўтган кун давомида мамлакатда 12 126 нафар кишида юқумли касаллик аниқланди, бу — май ойининг энг юқори даражасига қараганда рекорд кўрсаткич. Касаллик юқтирганларнинг умумий сони 1 миллион 272 минг 238 нафар кишига етди, 22 мингдан ортиқ одам вафот этди, миллиондан зиёд одам тузалди. Энг мураккаб вазият пойтахтда кузатилмоқда.

Москва мэри Сергей Собянин кузги таътилни узайтирди, мактаб ўқувчилари ва нафақадагиларнинг ижтимоий карталарини тўхтатди, шунингдек оммавий- маданий тадбирлар чиптахоналари ёпилди.  

Бундан ташқари, иш берувчилар ишчиларнинг 30 фоизини масофадан ишлашга ўтказишлари шарт. Шаҳар аҳолиси карантин тартибига қатъий риоя қилиши талаб этилмоқда. Ёши катта ва сурункали касалликка чалинганларга ўта зарурат бўлмаса уйдан чиқмаслик тавсия қилинди.