Аввал хабар берганимиздек, Россия Федерацияси Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида 4 мингдан зиёд бўш иш ўринлари таклиф этган эди.

Юртдошларимиз 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.

Уларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчида касаллик аниқланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланиши, шунингдек, ойлик иш ҳақи ўртача 40-60 минг рублни ташкил этиши белгиланган.

Таъкидлаш жоиз, жорий йилнинг 31 июль куни 144 нафар, 12 август куни 84 нафар фуқароларимиз айнан мазкур завод қурилишида ишлаш учун ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетган эди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.