Россия Федерацияси ИИВ эълон қилган жиноятчилик ҳолати тўғрисидаги статистикада қайд этилишича, мамлакат ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 фоизга кўпайган. Жиноятларнинг 7 504 таси МДҲга аъзо давлатлар фуқаролари ҳиссасига тўғри келади. Бу кўрсаткич эса 11,5 фоизга камайган.

Шунингдек, жорий йилнинг 1-чораги давомида 3 651 та ҳолатда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жабрланган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,8 фоизга камайган. Ноқонуний миграцияни ташкил этиш билан боғлиқ 248 та жиноят содир этилган, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.