“Белгород вилоятининг Долгое қишлоғида жойлашган Губкин нефть базасига учувчисиз учиш ускунаси ҳужум қилди. Битта резервуар ёнмоқда. Ўт ўчириш поезди воқеа жойига йўл олди”, дейилади хабарда.

Россия матбуотига кўра, дастлаб “портлаш содир бўлган, шундан сўнг инфратузилма объектида ёнғин бошланган”.

Жабрланганлар йўқ, фавқулодда хизматлар воқеа жойида ишламоқда, деб хабар беради korrespondent.net.