Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари томонидан кўрилган тизимли ва ўзаро тезкор чоралар натижасида жорий йилнинг 14 май куни қизалоқ РФдан Ўзбекистонга қайтарилди.
Ҳозирда бола бувиси В.Д. қарамоғига расмий равишда топширилган бўлиб, унинг томонидан парвариш қилиб келинмоқда.
Ўз ўрнида, В.Д. невараси билан боғлиқ халқаро даражадаги мазкур мураккаб вазиятни ижобий ҳал қилинишида иштирок этган барча мутасаддиларга ўз чуқур миннатдорлигини билдирди.