Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда янада кенгайтириш мақсадида очилган кўргазмада электротехника саноати маҳсулотлари намойиш этиляпти.
Хусусан, «Ўзелтехсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи кабель-сим, юқори кучланишли ва маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз маҳсулотлари билан катта павильондан жой олган.
Бундан кўзланган асосий мақсад – Россия ишбилармонлик доиралари ва жамоатчилигини мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан кенг таништириш ва бу орқали янги ҳамкорлик шартномаларини имзолашдан иборатдир, деб хабар беради «Ўзелтехсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.