Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Россия бўйлаб Қуролли Кучлар ҳарбий полициясининг «Страж-2020» махсус машқлари бошланади.
"Жанговар тайёргарлик режасига биноан, 18-21 август кунлари Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Ҳарбий полицияси бош бошқармаси бошлиғи генерал-полковник Сергей Кураленко раҳбарлиги остида Россия Федерацияси бўйлаб Қуролли Кучлар ҳарбий полициясининг «Страж-2020» махсус машқлари ўтказилади. Машқларда уч ҳарбий округ ва Шимолий флотнинг қўмондонлик ва назорат органлари ва ҳарбий полиция бўлинмалари иштирок этади”, — дейилган РИА Новости хабарида.
Таъкидланишича, ўқув машғулотларида бу йил ҳарбий полиция бўлинмаларига кирган замонавий қурол ва ҳарбий техниканинг имкониятлари синаб кўрилади.
«Жами машқларда 2500дан ортиқ ҳарбий хизматчи ва 500 га яқин автотехника иштирок этади», дейилади хабарда.