Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 46, 169-модда 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, яширинган фуқарога Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман суди томонидан 2020 йил 10 февраль куни қидирув эълон қилинганди.
Ромитан тумани "Чандир" маҳалласида рўйхатда турувчи, 1997 йилда туғилган Х.С. вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Россия Федерациясининг Воронеж вилояти ҳудудида яшириниб келаётган жойи аниқланган.
Натижада Ўзбекистон Республикасига келиши таъминланиб, "Бухоро халқаро аэропорти"да қўлга олиниб, Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати