Тадбир «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат саломатлигини мустаҳкамлаш йили» доирасида эришилган келишувлар ва Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази ташаббуси ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ташкил этиляпти.
Тошкентда россиялик шифокорлар илмий-амалий семинарлар, беморларни текшириш ва консультациялар, намунавий жарроҳлик операциялари ва маҳорат дарсларини ўтказишлари режалаштирилган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси матбуот хизмати.