Уюшмага аъзо 10 дан ортиқ корхоналар иштирок этган мулоқотда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган махсус пойабзалларини Россия бозорига экспорт қилиш масаласи асосий мавзулар қаторидан ўрин олди.

Мулоқот аввалида «PFLEL» компанияси ишлаб чиқариш фаолияти, экспорт имкониятлари тўғрисида тақдимот ўтказди. Россиянинг «PFLEL» бренди 1997 йилда ўз фаолиятини бошлаган бугуни кунга келиб, РФнинг энг йирик 5 та корхоналаридан бири саналади. Асосан саноат учун махсус пойабзаллар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ҳозирда корхонанинг ишлаб чиқариш имкониятлари 106 баробарга ортган. 700 дан ортиқ ишчи кучига эга. Корхона ичлаб чиқариш линиялари Германия ва Италия технологиялари билан жиҳозланган. Йилига 1 миллион жуфт махсус пойабзал ишлаб чиқариш қувватига эга.

Учаршувда Россия компанияси Ўзбекистон корхоналари билан айнан махсус пойабзалларни ишлаб чиқариш шунингдек, пойабзал устки қисимларини харид қилиш бўйича музокара ўтказди. Компания томонидан маҳаллий корхоналаримиздан 50 минг жуфт пойабзал харид қилиш таклифи билдирилди. «PFLEL» компанияси мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган махсус пойабзалларининг сифати билан яқиндан танишиш мақсадида корхоналарга ташриф буюриш юзасидан келишувларга эришилди.

Мулоқот сўнгида айни йўналишдаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.