Бу мобиль илова 60 сонияли видеоларни алмашиш ва томоша қилишга мўлжалланган.
Унинг асосий аудиторияси фаол ҳаёт тарзини олиб бораётган, ўзини ҳар жиҳатдан намоён қилишни истовчи 14 — 34 ёшли фойдаланувчилардир.
Мазкур ижтимоий тармоқнинг илк версияси шу йилнинг охирларида чиқарилиши мўлжалланган.