Сешанба куни кечқурун Руминия ғарбидаги Арад шаҳрида 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Руминиянинг Ер физикаси соҳасидаги тадқиқотлар ва ишланмалар миллий институти Facebookда маълум қилди.
Зилзила ўчоғи Араддан 24 километр шарқда, 6,4 километр чуқурликда қайд этилди.
Ер силкинишларини Руминиянинг бошқа йирик шаҳарлари – Тимишоара, Бекешчаба ва Решита аҳолиси ҳам ҳис қилди.
Асосий силкинишдан кейин 3,1 магнитудали афтершок ҳам содир бўлди.
Арад шаҳридаги биноларнинг ташқи қисмига ва автомобилларга кичик зарар етган, деб хабар беради korrespondent.net.